locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Саммервиллни сотиб олишга жиддий киришди

Унинг «Вест Хэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Рома» Саммервиллни сотиб олишга жиддий киришди
ФОТО: Getty images

«Рома» клуби «Вест Хэм» жамоасига ярим ҳимоячи-ҳужумчи Крисенсио Саммервиллни сотиб олиш бўйича расмий таклиф йўллади. Бу ҳақда X ижтимоий тармоғида Sky Sport Italia хабар берди.

Манба маълумотига кўра, римликлар футболчи учун 46 миллион евро таклиф қилган. Саммервиллнинг ўзи ҳам Италия клубига ўтишга рози экани айтилмоқда.

Нидерландиялик футболчи ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Унинг «Вест Хэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Саммервиллнинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг