locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Распадори учун таклиф юборди

"Атлетико" сафида Жакомо Распадори 14 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Рома» Распадори учун таклиф юборди
ФОТО: Getty images

“Атлетико” ҳужумчиси Жакомо Распадори Италияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбага кўра, 25 ёшли форвардга “Рома” жиддий қизиқиш билдирмоқда. А Серия клуби Распадорининг ижараси учун 20 миллион еврога сотиб олиш шарти билан 2 миллион евро таклиф қилган.

"Атлетико" бу таклифни фақат сотиб олиш опцияси мажбурий бўлган тақдирдагина қабул қилади.

Мадридликлар ўтган ёзда форвард учун сарфлаган 22 миллион еврони қайтариб олишни режалаштирган.

"Атлетико" сафида Жакомо Распадори 14 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва учта голли узатма ёздириб қўйган

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг