«Рома» Муҳаммад Салоҳни ижарага олиши мумкин
"Ливерпул" эса ҳозирча мисрлик футболчини фақат мавсум охиригача ижарага беришга тайёр.
ФОТО: Getty images
Италиянинг "Рома" клуби раҳбарияти "Ливерпул"дан мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни ижарага олиш имкониятини ўрганмоқда, деб хабар беради Tutto Mercato.
Манбага кўра, римликлар 33 ёшли Салоҳни ўз сафларига қўшиб олишга катта қизиқиш билдирмоқда, "Ливерпул" эса ҳозирча мисрлик футболчини фақат мавсум охиригача ижарага беришга тайёр. Таъкидланишича, бундай вариант "Рома"га маъқул келиши мумкин, аммо Салоҳнинг юқори маоши — солиқларни ҳисобга олмаганда йилига 24 млн евро атрофида бўлиши келишувни расмийлаштиришга тўсқинлик қилиши мумкин.
Салоҳ жорий мавсум "Ливерпул" сафида барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист