«Рома» Ману Конени 50 млн еврога қўйиб юбормайди
Рим клуби фақат 55 миллион евро ёки ундан юқори таклифларни муҳокама қилишга тайёр.
ФОТО: Getty images
«Рома» ярим ҳимоячиси Ману Конега қизиқиш билдираётган «Манчестер Юнайтед» футболчини 50 миллион еврога сотиб ола олмайди. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар берди.
Аввалроқ манкунияликлар Конени марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўраётгани ва «Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсон бўйича музокаралардан воз кечгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Манбага кўра, «Рома» ўзининг энг муҳим футболчиларидан бири билан хайрлашишни истамаяпти. Рим клуби фақат 55 миллион евро ёки ундан юқори таклифларни муҳокама қилишга тайёр.
Қайд этилишича, Коненинг трансфер бозоридаги қиймати 2026 йилги жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси сафидаги муваффақиятли ўйинларидан кейин янада ошган.