«Рома» Ману Конени 100 миллион еврога баҳоламоқда
25 ёшли франциялик футболчига аввалроқ «Ливерпуль» ва «Челси» клублари қизиқиш билдирган.
Фото: Getty Images
«Рома» ярим ҳимоячиси Ману Коне учун 100 миллион евро талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли франциялик футболчига аввалроқ «Ливерпуль» ва «Челси» клублари қизиқиш билдирган. Рим клуби эса Коне учун камида 100 миллион евро олишни кўзламоқда.
Коне жорий мавсум «Рома» сафида 5 та учрашувда 2 та гол урган ва бир бор сариқ карточка олган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган.
Маълумот учун, «Transfermarkt» портали Ману Коненинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Шу сабабли «Рома» белгилаётган нарх футболчининг ҳозирги трансфер қийматидан анча юқори ҳисобланади.