locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Малик Фофана трансфери бўйича «Лион» билан келишувга эришди

Келишувга кўра, «Рома» Фофанани 5 миллион евро эвазига ижарага олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Рома» «Лион» вингери Малик Фофанани ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. SportMediaset маълумотига кўра, Италия ва Франция клублари 21 ёшли бельгиялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган.

Келишувга кўра, «Рома» Фофанани 5 миллион евро эвазига ижарага олади. Маълум шартлар бажарилган тақдирда Рим клуби футболчини 30 миллион еврога мажбурий равишда сотиб олади. Шунингдек, «Лион» яна 5 миллион евро гача бонус олиши ва футболчининг келажакдаги трансферида маълум фоизга эга бўлиши мумкин.

Бироқ «Лион» Фофанани Чемпионлар Лигаси саралашида «Фенербахче»га қарши бўладиган учрашувларгача ўз сафида сақлаб қолишни истамоқда. Шу сабаб футболчининг «Рома»га қўшилиш муддати бироз кечикиши мумкин.

Маълумот учун, Малик Фофана янги мавсумда «Лион» сафида икки та учрашувда майдонга тушди ва ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади. Трансфер ҳозирча расман эълон қилинмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг