«Рома» Маленнинг трансферини тўлиқ сотиб олди
«Рома» «Астон Вилла»дан ҳужумчи Дониэлл Маленнинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиш бандини фаоллаштирди.
Рим клуби 27 ёшли нидерландиялик футболчи учун 25 миллион евро тўлайди. «Рома» еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритгани сабабли, мазкур банд автоматик тарзда ишга тушди.
Мален жорий йилнинг январь ойида ижара асосида «Рома» сафига қўшилган эди. У А Серияда ўтказган 16 та учрашувда 13 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
36 турдан сўнг «Рома» А Серия турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Нидерландия терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Мален фаолияти давомида Дортмунднинг «Боруссия», ПСВ клублари, шунингдек, «Арсенал» ва «Аякс»нинг ёшлар жамоаларида ҳам тўп сурган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.