locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Маккеннини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Рома» Маккеннини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

“Ювентус” вингери Уэстон Маккенни фаолиятини “Рома”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.

Манбага кўра, 26 ёшли футболчига “бўрилар” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Америкаликнинг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этмоқда.

“Ювентус” ҳам Уэстон борасида яхши таклиф тушса, футболчини қўйиб юборишга тайёр.

Маккенни Италия чемпионатининг ўтган мавсумида "кекса синьора"нинг 32 та ўйинида иштирок этган. Бу ўйинларда 2 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг