locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» «Ливерпул» ҳимоячисини ижарага олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Рома» «Ливерпул» ҳимоячисини ижарага олмоқчи
Фото: Getty Images

"Рома" "Ливерпул"нинг чап қанот ҳимоячиси Константинос Цимикасга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Манбага кўра, “бўрилар” уни Анхелинога ўринбосар сифатида кўрмоқда. Римликлар грециялик футболчини ижарага олмоқчи.

Қайд этилишича, келишув осонликча амалга ошмайди. Аммо “Рома” Цимикасни ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда.

Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 29 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 18 миллион еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг