\"Рома\" Кессиэ учун асосий даъвогарга айланди
Фото: Getty Images
“Рома” клуби 28 ёшли кот-д’Ивуарлик ярим ҳимоячи Франк Кессиэни ўз таркибга қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Манбада айтилишича, “Рома”нинг янги устози Жан Пьеро Гасперини футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи эканлиги ва у орқали ярим ҳимоя чизиғидаги муаммони бартараф этишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Кессиэ Саудия Арабистони чемпионатининг “Ал-Аҳли” жамоаси сафида тўп сурмоқда. Футболчининг жиддаликлар билан шартномаси 2026 йил июнь ойига қадар амал қилади.
Ўтган мавсум Франк Кессиэ “Ал-Аҳли” сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 5 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 14 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист