locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Кастро трансферини якунлашга яқин, Довбик келишувнинг бир қисми бўлиши мумкин

Рим клуби трансферни яқин соатлар ичида расмийлаштиришни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Рома» Кастро трансферини якунлашга яқин, Довбик келишувнинг бир қисми бўлиши мумкин
ФОТО: Getty images

Италиянинг «Рома» клуби «Болонья» ҳужумчиси Сантьяго Кастрони ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни ҳал қилувчи босқичга олиб чиқди. Бу ҳақда таниқли журналист Жанлука Ди Марцио ўзининг расмий сайтида хабар берди.

Манбага кўра, Рим клуби трансферни яқин соатлар ичида расмийлаштиришни режалаштирмоқда. «Болонья» битимни амалга ошириш учун ўз шартларини тақдим этган ва томонлар улар устида музокара олиб бормоқда.

Шунингдек, 21 ёшли аргентиналик ҳужумчи ҳам «Рома»га кўчиб ўтишга қизиқиш билдирган.

Хабар қилинишича, келишув доирасида «Рома» ҳужумчиси Артём Довбик «Болонья»га ижара асосида йўл олиши мумкин. Бу эса Сантьяго Кастро трансферини амалга оширишга ёрдам берувчи муҳим омиллардан бири сифатида кўрилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг