«Рома» «Интер» билан Луис Энрике трансфери бўйича келишиб олди
Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марционинг сайти хабар берди.
ФОТО: Getty images
«Рома» «Интер» ярим ҳимоячиси Луис Энрике трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марционинг сайти хабар берди.
Рим клуби футболчини ўнг қанот ҳимоячиси ва «ўнлик» позицияларини кучайтириш мақсадида таркибга қўшмоқчи. Бу позицияларни кучайтиришни «Рома» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини сўраган.
Манбага кўра, «Рома» 24 ёшли бразилиялик футболчи учун 30 миллион евро тўлайди. Энди римликлар футболчининг трансферга розилигини олиши керак.
Transfermarkt портали Энрикенинг бозор қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда футболчи барча турнирларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди. Энрике аввал Франциянинг «Марсель» клубида ҳам тўп тепган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист