«Рома» Гринвуднинг трансферига 50 млн евро сарфлашга тайёр
Мейсон 2024 йилдан бери “Марсел”да тўп суради.
ФОТО: Getty images
“Марсел” ҳужумчиси Мейсон Гринвуд — ёзда ҳужум чизиғини кучайтириш учун “Рома”нинг устувор варианти. Бу ҳақда таниқли инсайдер Жанлука Ди Марзио хабар бермоқда.
24 ёшли англиялик футболчининг трансферига римликлар бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини шахсан манфаатдор. Франция клуби форвард учун 50 миллион евро олмоқчи. Томонлар яқин кунларда музокараларни бошлаши кутилмоқда.
Гринвуд 2024 йилдан бери “Марсел”да тўп суради. Унинг шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ҳужумчи Франция клуби сафида жами 81 та ўйин ўтказиб, 48 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.