locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Гринвуд учун асосий даъвогар

Римликлар устози Жан Перо Гасперинининг шахсан ўзи футболчини жамоада кўришни истамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Рома» Гринвуд учун асосий даъвогар
ФОТО: Getty images

«Марсел» вингери Мейсон Гринвуд фаолиятини Италиянинг «Рома» клубида давом эттириши мумкин.

Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, Гринвуд ёзда «Рома»нинг асосий мақсади ҳисобланади. Римликлар устози Жан Перо Гасперинининг шахсан ўзи футболчини жамоада кўришни истамоқда.

Мутассадди ушбу келишув амалга ошиши учун бор кучини ишга солмоқда. «Рома» аллақачон Гринвуднинг агентлари билан ижобий музокаралар ўтказган. Айни пайтда клуб «Марсел» билан келишув имкониятини муҳокама қилмоқда.

Маълумки, трансфер амалга ошган тақдирда, сумманинг 40 фоизини «Манчестер Юнайтед» олади.

Гринвуд 2025/26-йилги мавсумда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 11 марта жамоадошларига голли узатма берди. Transfermarkt экспертлари 24 ёшли футболчини 55 миллион евроға баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг