locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Гринвуд трансферини кўриб чиқмоқда

Гринвуднинг бозор қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Рома» Гринвуд трансферини кўриб чиқмоқда
ФОТО: Getty images

«Рома» клуби «Марсель» ҳужумчиси Мэйсон Гринвудни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Аввалроқ «Марсель» молиявий муаммоларга дуч келгани маълум бўлган эди. Клуб 2025/2026 йилги мавсумда футбол фаолиятидан олинадиган даромадлар бўйича белгиланган қоидаларга риоя қилмагани учун клублар молиявий назорати бошқармаси томонидан жазоланган.

Манбаларга кўра, агар «Олимпик» келаси мавсумда белгиланган молиявий талабларни бажара олмаса, клуб уч йилга Европа клублари мусобақаларидан четлатилиши мумкин.

Шу боис «Марсель» айрим етакчи футболчиларини сотиш орқали молиявий ҳолатини яхшилаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда ва Гринвуд шундай футболчилардан бири сифатида қаралмоқда.

24 ёшли ҳужумчи 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақаларда 45 та учрашувда иштирок этиб, 26 та гол ва 11 та голли узатма қайд этди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Мэйсон Гринвуднинг бозор қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг