locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Гарначони ижарага олмоқчи

Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 28 миллион евро деб баҳоламоқда.
«Рома» Гарначони ижарага олмоқчи
ФОТО: Getty images

Италиянинг «Рома» клуби «Челси» вингери Алехандро Гарначони ижара асосида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Альфредо Педулла ижтимоий тармоқда хабар берди.

Манбага кўра, «жаллоросси» раҳбарияти 22 ёшли аргентиналик футболчининг «Челси»даги вазиятини диққат билан кузатмоқда. Агар клубнинг янги мураббийлар штаби Гарначога таянмаса, «Рома» уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича расмий таклиф юбормоқчи.

Гарначо 2025 йилнинг августида «Манчестер Юнайтед»дан «Челси»га ўтган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси яна олти йилга мўлжалланган.

Аввалроқ ОАВда «Челси» раҳбарияти аргентиналик вингер трансфери кутилган натижани бермаганини англаб етгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

2025/26 йилги мавсумда Гарначо барча мусобақаларда 39 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 28 миллион евро деб баҳоламоқда.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг