«Рома» футболчисининг уйи талон-торож қилинди
«Рома» ярим ҳимоячиси Нейл Эл-Айнауи ва унинг оиласи Римда босқинчилик ҳужумига учради. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда. Ҳодиса тунда, тахминан соат учлар атрофида Кастел-Фузано туманида юз берган.
Манбанинг маълум қилишича, қора кийим кийган ва юзига ниқоб таққан олти нафар қуролланган шахс меҳмонхона ойнасидаги панжарани юлиб олиб, уйга бостириб кирган. Жиноятчилар футболчи, унинг онаси ва қайлиғи, шунингдек, Эл-Айнауининг акаси ва унинг дугонасини хоналардан бирига қамаб қўйишган. Шундан сўнг босқинчилар тахминан 10 минг евро қийматидаги заргарлик буюмлари, Rolex соатлари ва дизайнерлик сумкаларини ўғирлаб кетишган. Айни дамда полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Маълумот ўрнида, 24 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширган.