\"Рома\" Фабрегас бўйича рад жавобини олди
"Комо" испаниялик мутахассисни жамоада сақлаб қолмоқчи
Фото: Getty Images
"Рома" Сеск Фабрегас борасида Комо билан боғланди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Қайд этилишича, шанба куни Рим клуби испаниялик мураббий борасида “Комо” билан боғланган, бироқ рад жавоби берилган.
"Рома" 38 ёшли мутахассисни қўлга киритиш борасидаги уринишларини давом эттириши мумкин. Фабрегас қўл остидаги “Комо” А Серияда10-ўринда якунланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист