locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Эван Фергюсонни сотиб олишга яқин турибди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Рома» Эван Фергюсонни сотиб олишга яқин турибди
Фото: Getty Images

"Брайтон" марказий ҳужумчиси Эван Фергюсон "Рома"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, "бўрилар" 20 ёшли футболчининг ижараси бўйича музоакараларни давом эттирмоқда.

Қайд этилишича, "Брайтон" Фергюсон бўйича таклифларга тайёр. "Рома" футболчининг маошини тўлиқ қоплайди.

Фергюсон ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Вест Хэм"да ижара асосида ўтказди. Бу давр мобайнида у бор-йўғи саккизта ўйинда майдонга тушди ва бирорта ҳам гол ура олмади. Трансфермаркт порталининг хабарига кўра, форварднинг нархини 25 миллион еврога баҳолфамоқда.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг