«Рома» Эль-Айнауининг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
Италиянинг "Рома" клуби Франциянинг "Ланс" жамоаси ярим ҳимоячиси Нель Эль-Айнауини харид қилди. Бу ҳақда Рим клуби расмий сайти хабар берди.
Франция ва Марокаш фуқаролигига эга бўлган 24 ёшли марказий ярим ҳимоячи Эль-Айнауи 2030 йилгача шартнома имзолади ва 8-рақамни олди.
Трансфер суммаси ҳозирча ошкор қилинганича йўқ. Аввалроқ "Foot Mercato" нашри франциялик учун 25 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берганди.
Эль-Айнауи ўтган мавсум "Ланс" сафида 26 ўйин ўтказиб, 8 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган эди.
Баҳром Бобонов
Редактор