locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Дисаси учун таклиф юборди

Transfermarkt портали талқинига кўра, Аксель Дисасининг нархи 15 млн еврога тенг.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Рома» Дисаси учун таклиф юборди
ФОТО: Getty images

"Челси" марказий ҳимоячиси Аксель Дисаси қишки трансферлар даврида "Рома"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра,"кўклар" мавсум бошланишидан олдин мураббий Энцо Мареска томонидан асосий таркибдан четлатилган французни сотиб юборишга умид қилмоқда.

Қайд этилишича, 27 ёшли футболчига "Рома"дан таклиф бўлган. Айни пайтда муҳокамалар олиб борилмоқда.

Transfermarkt портали талқинига кўра, Аксель Дисасининг нархи 15 млн еврога тенг. Жорий мавсумда футболчи "Челси"нинг асосий таркибида бирор марта майдонга тушмаган. "Рома" А Серия турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг