locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Рома” “Челси”нинг Ману Коне учун 65 миллион евролик таклифини рад этди

Франциялик футболчининг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Италиянинг “Рома” клуби ярим ҳимоячи Ману Конени сотишни режалаштирмаяпти. Лондоннинг “Челси” клуби 25 ёшли франциялик футболчи учун 65 миллион евро таклиф қилган, бироқ римликлар бу таклифни қабул қилмаган.

Журналист Николо Скира маълумотига кўра, “Рома” раҳбариятининг Коне борасидаги позицияси ўзгармаган. Клуб ярим ҳимоячини жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисобламоқда ва ҳозирча у билан хайрлашишни истамаяпти.

Коне 2025/26-йилги мавсумда Италия А Сериясида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Франциялик футболчининг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, “Челси” ёзги трансфер ойнасида таркибини кучайтириш учун Ману Конени ўз сафига қўшишга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ “Рома”нинг футболчини сотмаслик қарори трансфер амалга ошишини қийинлаштириши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг