Рома» Бетуни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Унинг мерсисайдликлар билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартномаси бор.
ФОТО: Getty images
“Рома" клуби январь ойида ўз сафига янги марказий ҳужумчи қўшиб олишни истамоқда.
Football Italia нашри хабар беришича, римликлар шорт-листидан “Эвертон” фоварди Бето ўрин олган. Томонлар музокараларни бошлаши мумкин.
27 ёшли гвинеялик футболчи Transfermarkt порталида 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг мерсисайдликлар билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартномаси бор.
Бето жорий мавсумда жами 18 та ўйинда 2 бор рақиблар дарвозасига йўл топди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист