locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Рома» Артём Довбикни «Сандерленд», «Вест Хэм» ва «Эвертон»га таклиф қилди — Николо Скира

Жорий мавсумда Довбик 14 та ўйинда майдонга тушиб, икки гол ва икки голли пас муаллифи бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Рома» Артём Довбикни «Сандерленд», «Вест Хэм» ва «Эвертон»га таклиф қилди — Николо Скира
ФОТО: Getty images

«Рома» қишки трансфер ойнасида украиналик ҳужумчи Артём Довбик билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда. Бош мураббий Жан Пьеро Гасперини футболчига ишонч билдирмаяпти, бу эса англиялик клублар билан музокараларни фаоллаштиришга сабаб бўлди.

Римликлар Довбикни «Сандерленд», «Вест Хэм» ва «Эвертон» каби жамоаларга таклиф этди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира ўзининг Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Жорий мавсумда Довбик 14 та ўйинда майдонга тушиб, икки гол ва икки голли пас муаллифи бўлди. Transfermarkt футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда. «Рома» тўлиқ трансфердан ташқари, сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг