«Рома» ҳали ҳам Фраттезига қизиқиш билдирмоқда — манба
Римликлар футболчини ёзда қўлга киритишга уриниб кўради.
ФОТО: Getty Images
«Рома» жамоаси «Интер» яримҳимоячиси Давиде Фраттези билан таркибни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берди.
Манба берган маълумотларга кўра, римликлар «нерадзуррилар» аъзосини сотиб олиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда ва келаётган ёзда бу борада аниқ амалий қадамларни ташлаш ниятида. Миланликлар эса, агар футболчи учун муносиб таклиф тушса, уни қўйиб юбилишга тайёр.
Жорий мавсумда Давиде Фраттези клуб сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг «Интер» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўйинчининг айни дамдаги бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист