locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рой Кин Роналдунинг Португалия терма жамоасидан кетиши ҳақида фикр билдирди

Аввалроқ Криштиану терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рой Кин Роналдунинг Португалия терма жамоасидан кетиши ҳақида фикр билдирди
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Рой Кин Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси қароргоҳидан кетиши билан боғлиқ можаро ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, Роналду терма жамоа ҳақида унутиш ва 1000 та голлик маррага эришишга эътибор қаратиши керак. У Португалия учун қўлидан келган барча ишни қилди, аммо улар ҳануз унга нисбатан ҳурматсизлик қилишмоқда. Ҳозир уларнинг совринлар хонасида турган барча совирнлар Роналдусиз қўлга киритилиши мумкин эмас эди. Улар унинг номи ва меросига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари керак», — дея Киннинг сўзларини FullTime Report келтирган.

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг сўнгги ўйинида 90 дақиқа давомида захира ўриндиғида қолди. Расмий даражада бундай ҳолат охирги марта 2008 йил ёзида кузатилган эди.

Роналду билан бирга Португалия терма жамоаси 2016 йилда Европа чемпионатида, шунингдек, 2019 ва 2025 йилларда Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг