locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рой Кин: «Агар Англия йирик соврин ютмоқчи бўлса, Кейн асосий ўйинчи бўлиши керак»

Ҳарри бу мавсумдаги 61-голини урди.
Рой Кин: «Агар Англия йирик соврин ютмоқчи бўлса, Кейн асосий ўйинчи бўлиши керак»
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» ва Ирландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Рой Кин Англия Янги Зеландияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди ва «уч шерлар» ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг ўйинига изоҳ берди.

«У позиция танлашга оқилона ёндашиши керак. Ҳатто гол урилган пайтда ҳам Янги Зеландиянинг ҳимоясида кўплаб ўйинчилар бор эди, лекин у шунчаки ўша ерга кириб борди. Бу тажриба, аммо унга шунчалик кўп бўш жой беришгани ҳайратланарли.

Аммо бундай тажриба билан у шароитларни ҳисобга олган ҳолда оқилона ҳаракат қилиши керак. У пас беришга уриниб, марказий чизиқ ортига қайтиши шарт эмас, буни қила оладиган етарлича ўйинчилар ва етарлича сифатли футболчилар бор. Сен олдинга боришинг керак, сен ҳозирги пайтда дунёдаги энг яхшисисан.

Агар Англия йирик соврин ютмоқчи бўлса, у [ҳужумнинг] асосий ўйинчиси бўлиши керак», – дея Киннинг сўзларини келтиради Mirror нашри ITV'га таяниб.

2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра, Ҳарри Кейн «Бавария» сафида барча турнирларда 51 та ўйин ўтказиб, 61 та гол урган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг