locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роджерс – «Челси»нинг асосий мақсади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роджерс – «Челси»нинг асосий мақсади
Фото: Getty Images

"Челси" "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Морган Роджерс трансферини режалаштирмоқда. Бу ҳақда CaughtOffside хабар берди.

Манбага кўра, "кўклар" 22 ёшли футболчига тез орада таклиф билан чиқиши мумкин. Лондонликлар музокараларни осонлаштириш учун келишувга Бенуа Бадьяшиль, Трево Чалоба ёки Тосин Адарабиойони қўшишга тайёр.

Морган Рожерснинг нархи Transfermarkt экспертлари баҳосига кўра, 55 млн еврони ташкил этади.

Ўтган мавсумда ҳужумкор ярим ҳимоячи барча турнирларда "Вилла" сафида 54 та ўйинда 14 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.

Англия терма жамоаси сафида олтита ўйинда майдонга тушди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг