locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Родриго ва Милитао тикланиш машғулотларига қайтди

Бразилиялик футболчилар халқаро танаффус вақтида Вальдебебасдаги машғулотлар базасида махсус дастур асосида ишлашни давом эттирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Реал Мадрид» футболчилари Родриго ва Эдер Милитао жароҳатларидан тикланиш йўлида навбатдаги босқичга ўтди. Бразилиялик футболчилар халқаро танаффус вақтида Вальдебебасдаги машғулотлар базасида махсус дастур асосида ишлашни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Реал» футболчиларига халқаро танаффус даврида турли юкламалар белгиланган. Жароҳатидан тикланаётган Милитао, Родриго ва Ферлан Менди эса дам олиш ўрнига ҳафта давомида базага келиб, индивидуал тикланиш дастури бўйича шуғулланади.

Милитао жорий мавсумда ҳали майдонга тушгани йўқ, Родриго эса узоқ муддатли жароҳатдан кейин реабилитация жараёнини давом эттирмоқда. Ҳозирча уларнинг асосий гуруҳ билан тўлиқ машғулотларга қайтгани ёки навбатдаги учрашувда майдонга тушиши расман тасдиқланмаган.

Маълумот учун, Родриго март ойида ўнг тиззасининг олдинги хочсимон боғлами ва ташқи менискидан операция қилинган эди. Милитао эса апрель ойида чап оёғидаги соннинг икки бошли мушаги пайи узилиши сабаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг