locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Родриго оғир жароҳат олди ва Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади — Marca

«Реал» ҳужумчиси «Хетафе»га қарши ўйинда хочсимон боғламларини узиб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби вингери Родриго Гоес ўнг оёғигаги олдинги хочсимон боғламларини узиб олди. У мавсумнинг қолган қисми ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, бразилиялик футболчи Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Хетафе»га (0:1) қарши ўйинда жароҳат олган. Сешанба, 3 март куни эрталаб ўтказилган тиббий кўрик Родригода хочсимон боғламлар узилганини кўрсатди.

«Қаймоқранглилар» ҳужумчиси жароҳат олганига қарамай, «Хетафе» билан ўйинни охиригача давом эттира олган: у 55-дақиқада майдонга тушиб, баҳс якунигача «Сантьяго Бернабеу»да ҳаракат қилган.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси Марокаш, Гаити ва Шотландия билан бир гуруҳдан жой олган, бироқ энди турнирда ўз етакчиларидан бири хизматидан фойдалана олмайди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг