Родриго: «Неймарнинг Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мантиқан тўғри бўларди»
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Родриго Гоэс «Сантос» аъзоси Неймарнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси учун нақадар зарурлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Неймарнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки? Бу мантиқан тўғри бўлар эди. Назаримда, бу борада ҳеч қандай баҳсга ўрин йўқ. Аммо, албатта, бунинг учун у ўзини яхши ҳис қилиши ва спорт формасида бўлиши лозим, ҳозирда у тиззасидаги жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини ўтамоқда. Усиз қўзонилган ғалаба тўлиқ бўлмас эди, Неймар бизга керак», — дейди Родриго.
Маълумот ўрнида, Неймар «Сантос» клуби тарбияланувчисидир. Сан-Паулу клуби сафида у барча турнирларда жами 256 та учрашувда майдонга тушиб, 149 та гол ва 71 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 34 ёшли футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.