locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Родри “Валенсия”дан узр сўради

Можаро “Барселона”нинг “Месталья” стадионида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувида юз берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес “Валенсия”га қарши учрашувдан кейин юзага келган можаро ортидан рақиб жамоа сардори Хосе Луис Гаядан узр сўради. Футболчи узрини бутун “Валенсия” жамоасига етказишни ҳам сўраган. Бу ҳақда Cadena SER хабар берди.

Можаро “Барселона”нинг “Месталья” стадионида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувида юз берди. Ўйинда алмаштирилган Родри захира ўриндиғида Пау Кубарси билан суҳбатда “Валенсия” футболчиларининг ўйинини кескин танқид қилган. Бу суҳбат Movistar+ камераларига тушиб қолган ва кейинчалик оммага тарқалган.

Хабар қилинишича, Родри бу гаплари рақибни ҳақорат қилиш учун айтилмаганини тушунтирган. Футболчи воқеа кенг муҳокамага сабаб бўлгач, Гая билан шахсан боғланиб, узр сўраган. Шунингдек, унинг кейинчалик оммавий равишда ҳам узр сўраши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Родри “Валенсия”га қарши учрашувда “Барселона” сафида илк бор асосий таркибда майдонга тушди. У 62 дақиқа ҳаракат қилиб, 83 та узатмадан 81 тасини аниқ етказди ва 6 марта тўпни қайтариб олди. “Барселона” эса баҳсни 5:0 ҳисобида якунлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг