Родри учун кураш қизимоқда: «ПСЖ» ва «Барселона» ҳам даъвогарлар сафида
«ПСЖ» ва «Барселона» клублари «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, парижликлар эҳтимолий трансфер шартларини билиш мақсадида аллақачон «Манчестер Сити» раҳбарияти билан алоқага чиққан. «Барселона» ҳам испаниялик ярим ҳимоячига катта қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби Френки де Йонгнинг жароҳати сабаб марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган ва 30 ёшли Родрини асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.
Шунга қарамай, ҳозирча Родри учун курашда асосий фаворит сифатида «Реал» тилга олинмоқда. Хабарларга кўра, мадридликлар футболчининг ўзи билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришган. Бироқ трансферни якунлаш учун клуб ўз ярим ҳимоячиларидан бири билан хайрлашишига тўғри келади. Бу эса янги харид учун зарур молиявий имкониятни яратади.
Родри ўтган Англия Премьер-лигаси мавсумида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.