locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Родри \"Реал Мадрид\"га ўтишга розилик берди — Маттео Моретто

Футболчи ва "Реал Мадрид" ўртасида шахсий шартнома шартлари деярли келишиб олинган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри "Реал Мадрид"га ўтишга принципиал розилик берган. Бу ҳақда трансферлар бўйича ишончли журналист Маттео Моретто хабар берди.

Маълумотларга кўра, футболчи ва "Реал Мадрид" ўртасида шахсий шартнома шартлари деярли келишиб олинган. Бироқ ҳозирча Мадрид клуби "Манчестер Сити" билан расмий музокараларни бошлагани йўқ.

Қайд этилишича, Родрининг ЖЧ-2026даги муваффақиятли ўйинлари ортидан "Реал Мадрид" раҳбарияти унинг трансферига яна жиддийроқ қарай бошлаган. Шу билан бирга, "Манчестер Сити" испаниялик ярим ҳимоячини жамоада олиб қолиш учун янги, яхшилангaн шартнома таклиф қилган.

Ҳозирча трансфер бўйича клублар ўртасида расмий келишув мавжуд эмас. Аммо Родрининг "Реал Мадрид"га ўтиш эҳтимоли сўнгги кунларда сезиларли даражада ошгани айтилаётир.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг