Родри: «Ҳозир бор эътиборимни жаҳон чемпионатига қаратганман»
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Мадриднинг «Реал» клуби томонидан ўзига бўлаётган қизиқиш ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
Испаниялик футболчининг таъкидлашича, бундай миш-мишларнинг пайдо бўлиши футболда нормал ҳолатдир. Футболчининг сўзларига кўра, у ҳозирда бор эътиборини жаҳон чемпионатига қаратган.
«Реал»нинг менга қизиқиши? Қандайдир миш-мишларнинг борлиги нормал ҳолат. Ҳозир бор эътиборимни жаҳон чемпионатига қаратганман. Ундан кейин нима бўлишини кўрамиз», — дея Родрининг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда.
Ўтган мавсумда Родри «Манчестер Сити» сафида барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди.
Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.