Родри Ламин Ямал ҳақида: «У ўйин тизгинини тушуниши учун ҳали ўсиши керак ва бу унинг ёшида нормал ҳолат»
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри жамоадоши Ламин Ямал ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Хавбекнинг фикрича, "Барселона"нинг 18 ёшли вингери вақт ўтиши билан ўйин боришини яхшироқ тушунишни ўрганиши керак ва бу унинг ёшидаги футболчи учун табиий жараёндир.
— "У баъзида юзага келадиган ҳайжонини бироз босиши, ўзини кўрсатишга бўлган ҳаддан ташқари кучли хоҳишни жиловлай олиши лозим. У ажойиб футболчи, бироқ ўйин тизгинини, унинг боришини тўғри тушуниш учун ҳали янада ўсиши керак — унинг ёшида бу мутлақо нормал ҳолат", — дея Родрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда beIN SPORTS.
Эслатиб ўтамиз, Ямал жорий мавсумда барча турнирларда 24 та гол ва 17 та голли узатмани амалга оширган ҳолда "Барселона"нинг энг яхши тўпурарига айланди. Амалдаги ЖЧ-2026 мусобақасида эса у ҳозиргача 6 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Испания терма жамоаси ярим финалга йўлланма олган бўлиб, 14-июль куни Арлингтонда Францияга қарши майдонга тушади.