locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Родри келажаги борасида қарор қабул қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Родри келажаги борасида қарор қабул қилди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда BILD нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Қироллик клуби” испанлик футболчини ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи, бироқ Родри жамоасини ўзгартириш ниятида эмас.

Эслатиб ўтамиз, Родри ўтган йилнинг сентябр ойида хочсимон пайларини шикастлаб олганди. Жорий мавсумда у барча турнирларда бор-йўғи 3 та ўйин ўтказди, холос.

Маълумот учун, Родрининг “шаҳарликлар” билан тузган амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 130 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг