Родри келаси ҳафтадаёқ “Барселона” билан машғулот бошлаши мумкин
Ҳозирча трансфер расман эълон қилинмаган.
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри “Барселона”га ўтишга яқин турибди.
El Partidazo de COPE маълумотига кўра, 30 ёшли испаниялик футболчи каталонияликлар сафида ўйнашга розилик берган. Ҳозирда томонларга трансфернинг қолган тафсилотларини ҳал қилиш қолган. Агар музокаралар режа бўйича давом этса, Родри келаси ҳафтадаёқ Ҳанси Флик бошчилигидаги “Барселона” билан илк машғулотини ўтказиши мумкин.
Манбада қайд этилишича, “Барселона” трансферни имкон қадар тезроқ якунлашни мақсад қилган. Сўнгги ҳафталарда Родри учун асосий даъвогар сифатида “Реал Мадрид” кўрсатилаётган эди, бироқ футболчи якунда каталонияликлар вариантини афзал кўрган.
Ҳозирча трансфер расман эълон қилинмаган.
Насрулло Каримов
Журналист