locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Родри: «Бизни ғалаба қозонишимизни хоҳлашмаяпти»

«Ман Сити» яримҳимоячиси «Тоттенхем»га қарши ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри АПЛнинг 24-тури доирасида кечган «Тоттенхем»га қарши баҳсдан (2:2) сўнг бош ҳакам Роберт Жонснинг қарорларини кескин танқид остига олди.

Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» ўйин давомида 2:0 ҳисобига олдинда бораётган эди, бироқ якунда ғалабани қўлдан бой беришди.

Родри айниқса мезбонларнинг биринчи голи қоидабузарлик эвазига киритилган деб ҳисобламоқда.

«Ҳакамлар биринчи гол вазиятида қўпол хатога йўл қўйишди – уни ҳисобга олиш керак эмас эди. Ўйлайманки, бу воқеа бизнинг ўйинимизга жуда салбий таъсир кўрсатди.

Мен ҳеч қачон ҳакамлар ҳақида гапирмайман, уларнинг ишини ҳурмат қиламан... Лекин бу кетма-кет иккинчи ёки учинчи ўйиндирки, бундай хатолар нега юз бераётганини тушунмаяпман. Биламан, биз жуда кўп ғалаба қозондик, одамлар энди ютушимизни хоҳлашмаяпти, лекин ҳакам нейтрал бўлиши шарт. Бу адолатдан эмас», — деди Родри Sky Sports нашрига.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» 47 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда қолмоқда. Пешқадам «Арсенал» эса 53 очко билан оралиқ масофани 6 очкога етказиб олди. «Тоттенхем» 29 очко билан 14-поғонани эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг