locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Родри «Барселона»га ўтишга яқин

Каталонияликлар 30 ёшли футболчининг трансферига шу ҳафта якун ясашга умид қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Манбага кўра, каталонияликлар 30 ёшли футболчининг трансферига шу ҳафта якун ясашга умид қилмоқда.

Родри «Барселона» билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома шартларини келишиб олгани, унинг йиллик маоши эса 15 миллион евро бўлиши айтилмоқда. Энди асосий масала икки клуб ўртасида трансфер суммаси ва якуний тафсилотларни келишиб олиш бўлиб қолмоқда.

Бироқ бу хабарни ҳозирча расмий трансфер сифатида эълон қилиш эрта. Чунки Sky Sports 11 август куни «Манчестер Сити» Родри бўйича «Барселона» билан музокараларни фаол деб ҳисобламаётганини ёзган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг