locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Rodri ҳакамлик ҳақида билдирган танқидий фикрлари учун катта миқдорда жаримага тортилади

«Ман Сити» яримҳимоячиси суд мажлисида ўз айбига иқрор бўлди ва шу сабабли дисквалификациядан қутулиб қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри Англия Премьер-лигасининг 24-тури доирасида «Тоттенхем»га қарши ўйиндан (2:2) сўнг ҳакамлик борасида билдирган танқидий фикрлари учун жаримага тортилади. Англия футбол ассоциацияси (FA) футболчини 80 минг фунт стерлинг (тахминан 92 минг евро) миқдорида жаримага тортди.

Бугун, 9 март куни маълум қилинишича, мустақил суд мажлисида Родри ўз айбига иқрор бўлган ва шу сабабли дисквалификациядан қутулиб қолган.

Ўйиндан кейинги интервьюсида футболчи қуйидагича фикр билдирган эди:

«Биз жуда кўп ғалаба қозонмоқдамиз ва одамлар бизнинг ютушимизни хоҳламайди. Бироқ ҳакам нейтрал бўлиши керак. Очиғини айтганда, бу адолатсизлик, шунчаки адолатсизлик».

Ушбу сўзлар ҳакамнинг холислигини шубҳа остига олгани боис интизомий иш қўзғатилишига сабаб бўлди. Футбол ассоциацияси баёнотида қайд этилишича, Родри ўз интервьюси вақтида номақбул хатти-ҳаракат қилиб, ҳакамнинг тарафкашлигини назарда тутувчи ҳамда унинг ҳалоллигини шубҳа остига қўювчи изоҳлар берган.

Жаримадан ташқари, яримҳимоячига келгусида бундай баёнотлар бермаслиги бўйича қатъий огоҳлантириш берилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг