locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Робин ван Перси «Фейеноорд» бош мураббийлигидан бўшатилди — Voetbal International

Мутахассис жамоани 2025 йилнинг февралида қабул қилиб олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Нидерландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси Роттердамнинг «Фейеноорд» клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Voetbal International нашри хабар бермоқда.

Мутахассис жамоани 2025 йилнинг февраль ойида қабул қилиб олган эди ва унинг клуб билан тузган меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланганди. Манбага кўра, клуб бош директори Роберт Эйнхорн ва техник директор Деви Риго ван Перси билан хайрлашишга қарор қилишган.

«Фейеноорд»нинг ўтган мавсум якунларига кўра Нидерландия чемпиони бўла олмагани, шунингдек, мураббийнинг ярим ҳимоячи Квинтен Тимбер билан ўзаро можароси мутахассиснинг истеъфога чиқарилишига асосий сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Бундан ташқари, февраль ойида ҳужумчи Рахим Стерлингнинг жамоага олиб келиниши ҳам кўплаб саволларни туғдирди: футболчи клуб сафида бирорта марта ҳам гол ура олмади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг