locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Робертсоннинг «Тоттенҳэм»га трансфери барбод бўлди

Робертсон “Ливерпуль” сафида 2017 йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Робертсоннинг «Тоттенҳэм»га трансфери барбод бўлди
ФОТО: Getty images

“Ливерпуль” ҳимоячиси Эндрю Робертсоннинг “Тоттенҳэм”га ўтиши барбод бўлди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар шотландиялик 31 ёшли футболчи учун муносиб ўринбосар топилмагани сабаб “шпорлар”га сотмаслигини маълум қилган.

Таъкидланишича, “Тоттенхэм” клуби Робертсон учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда 5 миллион фунт стерлингдан (5,7 миллион евро) ортиқ таклифини қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, Робертсон “Ливерпуль” сафида 2017 йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида ҳимоячи барча турнирларда 364 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 68 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг