Робертсоннинг «Тоттенҳэм»га ўтиши, «Ливерпуль»га ван де Венни сотиб олишга ёрдам бериши мумкин
Агар «Ливерпуль» январ ойида қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсоннинг «Тоттенҳэм»га ўтишига рухсат берса, мерсисайдликлар ёзида «шпорлар» марказий ҳимоячиси Микки ван де Венни харид қилишда устувор ҳуқуққа эга бўлади. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Шу билан бирга, Лондон клуби ёзги трансфер масаласида нарх бўйича ён беришни режалаштирмаяпти. «Тоттенҳэм» 24 ёшли ҳимоячининг трансфери учун камида 100 млн фунт стерлинг (115 млн евро) талаб қилмоқда. Ван де Вен жамоанинг узоқ муддатли режаларида муҳим футболчи бўлиб қолмоқда.
Жорий мавсумда нидерландиялик ҳимоячи барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 65 млн еврони ташкил этади.