Робертсон «Тоттенхэм»га ўтмоқда – Скира
“Ливерпуль” ҳимоячиси Эндрю Робертсон фаолиятини “Тоттенхэм” жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, трансфер тўлиқ келишилган ва расман якунланган. Томонлар 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолашган. Шотландиялик футболчи “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси шу ёзда тугаши сабабли «шпорлар» сафига эркин агент сифатида қўшилади.
Эндрю Робертсон 2017 йилда “Халл Сити”дан “Ливерпул”»га 9 миллион еврога трансфер қилинган эди. У мерсисайдликлар сафида фаолияти давомида барча мусобақаларда 378 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 69 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил қилади.