Робертсон — «Тоттенхэм» футболчиси
32 ёшли шотландиялик футболчи 1 июль куни эркин агент мақомида «шпорлар» сафига бориб қўшилади.
ФОТО: Getty images
«Тоттенхэм» «Ливерпуль» билан шартномаси якунига етгач, клубни тарк этган ҳимоячи Эндрю Робертсон билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
32 ёшли шотландиялик футболчи 1 июль куни эркин агент мақомида «шпорлар» сафига бориб қўшилади.
Робертсон 2017 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди ва мерсисайдликлар таркибида тўққиз мавсумни ўтказди.
Бу вақт ичида ҳимоячи барча турнирларда деярли 300 та учрашувда майдонга тушиб, Чемпионлар Лигаси, АПЛнинг иккита чемпионлик титули, Англия Кубоги, икки бор Англия Лига Кубоги, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.