locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Робертсон: «Де Дзерби билан ишлаш мен учун катта рағбат»

Эндрю "Тоттенхэм" клуби билан битим имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Робертсон: «Де Дзерби билан ишлаш мен учун катта рағбат»
ФОТО: Getty images

«Тоттенхэм» ҳимоячиси Эндрю Робертсон жамоанинг янги бош мураббийи Роберто Де Зерби қўл остида ишлаш имконияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Де Зерби билан ишлаш имконияти мен учун жуда катта рағбат. Биз аввал телефон орқали суҳбатлашдик. У ҳам, мураббийлар штаби ҳам менда жуда яхши таассурот қолдирди. Суҳбатимиз мазмунли ва жуда самимий ўтди.

Биз аввалдан бир-биримизни яхши биламиз. У мени футболчи сифатида танийди, мен эса уни мураббий сифатида яхши биламан. Энг муҳими, энди бир жамоада биргаликда ишлашимиздан иккимиз ҳам мамнунмиз.

Де Зерби жаҳон футболида ажойиб мутахассис сифатида тан олинган. Унинг «Тоттенхэм»га келиши менга ҳам янги босқичга чиқиш ва унинг раҳбарлиги остида юқори натижаларга эришиш имконини беради, деб умид қиламан», — деди Робертсон.

Маълумот учун, Робертсоннинг ушбу фикрлари Лондон клубининг расмий сайти томонидан эълон қилинди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг