locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роберто Мартинес ЖЧ-2026дан сўнг Португалия терма жамоасини тарк этади

Мутахассис АПЛга қайтиш вариантларига очиқ.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес мусобақадаги натижалардан қатъи назар, 2026-йилги Жаҳон чемпионати якунлангач, ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Мартинес турнирдан сўнг муддати тугайдиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилиб бўлган. Мутахассис Англия Премьер-лигасига қайтиш вариантларига очиқ, бироқ бошқа бирор миллий терма жамоани бошқариш имкониятини ҳам истисно қилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, мураббий муқаддам «Суонси», «Уиган Атлетик», «Эвертон» клублари ва Бельгия терма жамоасини бошқарган.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақаси АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида 11-июндан 19-июлга қадар бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. 2022-йилги сайёра биринчилиги финалида Аргентина миллий жамоаси Франция билан тўқнаш келган. Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланган, бироқ пенальтилар сериясида аргентиналиклар кучлироқ чиққан эди (4:2).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг