Роберто Мартинес: «Роналду — ўзига нисбатан жуда талабчан футболчи»
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Криштиану қачон фаолиятини якунлашини тахмин қилди.
ФОТО: Getty Images
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес жамоа сардори Криштиану Роналдунинг қачон фаолиятини якунлаши борасидаги тахминлари билан ўртоқлашди.
«Бизда статистика бор. Агар сиз унинг жисмоний ҳолати ёмонлашаётган футболчи сифатида таҳлил қилмоқчи бўлсангиз, бунинг аксини кўрасиз. Роналдунинг жисмоний кўрсаткичлари у ҳали узоқ вақт давомида ўйнашда давом эта олишига далолат қилмоқда.
Менимча, масала у қачон буни тўғри вақт деб ҳисоблашида. Роналду — ўзига нисбатан жуда талабчан футболчи. Қачонки жамоага ёрдам бера олмаётганини тушунса, фаолиятини якунлаш ҳақида ўзи қарор қабул қилади», — деди Мартинес BBCга берган интервьюсида.
Насрулло Каримов
Журналист