Роберто Мартинес Ламин Ямал ва Криштиану Роналдуни ўзаро таққослади
Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямални португалиялик форвард Криштиану Роналду билан солиштириш мумкинми, деган саволга жавоб қайтарди. Испания ва Португалия терма жамоалари бугун, 6-июль куни ЖЧ-2026 нимчорак финали (1/8 босқичи) доирасида ўзаро куч синашишади.
«Улар мутлақо турлича бўлган футболчилар. Ламин Ямал — жуда ёш ўйинчи бўлишига қарамай, босимга дош бера олишини ва ўйинларда кўплаб вазиятлар яратишга қодирлигини кўрсатиб улгурди. Криштиану Роналду эса — культ даражасидаги фигура. У майдонда турли позицияларга мослаша олади ва учрашув тақдирини ҳал қилувчи футболчига айланишга қодир», — дея Мартинеснинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo нашри.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 баҳслари 11-июндан 19-июлга қадар Мексика, АҚШ ва Канада майдонларида бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг 1/16 финал босқичида Португалия терма жамоаси Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.